12:13 / 20.04.2017
26152

Ўзбекистонда иккита тижорат банкига янги раис тайинланди

2017 йил 8 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 195-сон қарорига мувофиқ Муллажанов Кахрамон Кадирович "Асака" акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида маълум қилинди.

Шунингдек, 2017 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 202-сон қарорига мувофиқ Алимов Наврўзжон Раимджанович - «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар бергандик

 

Top