Туман (шаҳар) ёки вилоят судининг раиси судяни ишга олишга ёки уни интизомий жазолашга ваколатли эмас. Ишлар электрон тарзда тақсимланади. Судянинг интизоми устидан назорат Судялар олий кенгаши ва судялар малака ҳайъатида. Судларни моддий таъминловчи алоҳида департамент ҳам бор.

Судга таъсир одатда айрим мансабдор шахслар томонидан ўша суд раисига чиқиш орқали бўлади. Суд раиси кўпинча туманнинг ёки вилоят бўлса, вилоят раҳбарлари билан бирга бўлади, бирга тадбирларда қатнашади. Ва у орада ижобий яқинлашув, "юздан ўтолмаслик", ўзаро ҳурмат муносабатлари шаклланади. Табиийки, бунда ўзидан бевосита юқорида турувчи раисга бўйсунадиган судяга таъсир бўлиши мумкин. Шундай экан туман (шаҳар), Тошкент шаҳри ва вилоятлар судларига рaис лавозими қанчалик керак? Kun.uz'нинг судлар мустақиллиги ҳақидаги суҳбатида шу масала ҳам муҳокама қилинди.

Яқинда жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этгани юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди ҳукми билан 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган Акмал Шукуров апелляцияда озодликка чиқариб юборилгани танқидларга сабаб бўлганди.

Жамоатчиликнинг кенг муҳокамасидан сўнг, жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан киритилган протест асосида тафтиш инстанциясида қайта кўриб чиқилган ва Акмал Шукуровга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, у қамоққа қайтарилганди.

Шукуров биринчи инстанция ҳукмидан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг судялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунова томонидан кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган.

Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Муроджон Мирзажонов мансаб мавқейидан фойдаланиб, иш ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига