Жамият | 09:15 / 21.04.2017
15055
2 дақиқада ўқилади

АҚШ полицияси аутизмга чалинган 10 ёшли болани ҳибсга олди

АҚШнинг Флорида штати полицияси аутизмдан азият чекувчи 10 ёшли боланинг қўлларига кишан тақди. Бу ҳодиса мактабнинг ўзида юз берди, деб ёзмоқда The Washington Post газетаси.

Полициянинг маълум қилишича, болани ушлашга унинг ўзини агрессив тутгани сабаб бўлган. 2016 йил октябрида Жон Бенжамин Хейгуд “аутизм” ташхиси қўйилганидан сўнг, у билан шуғулланаётган устозини урган эди. Шундан кейин ўқувчи машғулотларга бормаган, бироқ 12 апрелда уни умумий имтиҳон топшириши учун мактабга чақиришган. Бу ерда жабрланган ўқитувчи уни таниб қолиб полицияга хабар қилган. 

Боланинг онаси ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўғлининг қўлига кишан тақиб машинага олиб чиқишганини видеога олган. Ўқувчи эса талвасага тушиб қолган ҳамда ўзига тегмасликни сўраб бақирган. 

Боланинг онаси полиция маҳкамасига унинг "аутизм"дан азият чекишини ва жуда қаттиқ қўрққанини билдирган. Онанинг ўғли билан бирга боришига полиция рухсат бермаган. Нашрга кўра, бола бир кечани полицияда ўтказган. 

Аутизм – руҳий хасталик бўлиб, бемор ташқи кишилар билан муомала қилишдан қочади. 

Мавзуга оид