Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
General Electric’нинг соф даромади 5 маротаба ошди
АҚШнинг кўп тармоқли General Electric концерни 2017 йилнинг 1-чорагида тушуми бир оз камайганига қарамасдан, соф даромадини ошира олди.
Концерннинг соф даромади 577 млн долларни ташкил этди, бу эса 2016 йилнинг шу давридагидан (107 млн доллар) 5,4 маротаба кўпроқ деганидир. Бу ҳақда компания матбуот баёнотида айтилган. Акциядорларга тўғри келувчи соф даромад 619 млн долларни (акцияга 0,07 доллар) ташкил қилган. Ўтган йил 61 млн доллар зиён кўрилган.
Компаниянинг операцион даромади бир акцияга 0,21 доллардан тўғри келган Шу билан бирга компаниянинг 1-чоракдаги тушуми ўтган йилга нисбатан 1 фоизга камайиб, 27,66 млрд долларни ташкил қилган.
21 апрелда GE акциялари 29,95 доллардан сотилган (-0,28 фоиз).
Компания кўплаб техника турларини, жумладан, локомотив, энергетик қурилмалар (жумладан, атом реакторлари), газ турбиналари, авиацион двигателлар, тиббиёт ускуналари, фототехника, маиший ва ёруғлик техникаси, пластмасса ва герметиклар, шунингдек, ўқотар қурол ва зирҳли техникадан тортиб ҳарбий-коинот тизимлари ва ядровий каллакларгача бўлган ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
23:19 / 27.09.2023
Ўзбекистон Американинг General Electric компанияси билан 60 млн долларлик шартнома имзолади
13:34 / 20.06.2023
General Electric Россияда газ турбиналарига хизмат кўрсатишни тўхтатди
09:44 / 24.10.2022
Ўзбекистон ва General Electric ИЭСларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
19:13 / 04.05.2020