Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
General Electric Россияда газ турбиналарига хизмат кўрсатишни тўхтатди
Америка компанияси Россия Федерациясида газ турбиналарига техник хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бу АҚШнинг кенгайтирилган санкциялари кучга кириши билан боғлиқ, деб ёзади «Коммерсант».
Американинг General Electric (GE) компанияси 19 июнь куни Россияда газ турбиналарига техник хизмат кўрсатишни тўхтатди, деб хабар берди 20 июнь, сешанба куни «Коммерсант» газетаси ишлаб чиқарувчи компаниялардаги манбаларга таяниб. Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, GE Россия иссиқлик электр станцияларида турбиналар ишини кузатиш тизимига киришни ёпган. Бунинг ортидан Россияга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилиши тахмин қилинмоқда.
Компания Россиядаги фаолиятини 2022 йилнинг март ойидаёқ тўхтатиб қўйди, фақат зарур тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш ва минтақадаги мавжуд энергия хизматларини қўллаб-қувватлаш амалга оширилаётганди.
18 июндан бошлаб АҚШнинг кенгайтирилган санкциялари кучга кирди, унга кўра Америка компаниялари Россияда муҳандислик хизматларини кўрсата олмайди. GE шу сабабли компания Россия Федерациясида бундай хизматларни тақдим этиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Олий Иқтисодиёт мактаби («ВШЭ») маълумотларига кўра, Россия энергетика соҳасида импорт қилинадиган ускуналарга жуда боғлиқ, энг кескин вазият газ турбиналари билан боғлиқ. «ВШЭ» мутахассислари Саноат ва савдо вазирлигининг 2014 йилда ушбу сегментдаги импорт улуши (80-100 фоиз) ҳақидаги маълумотларига мурожаат қилиб, ўшандан бери «вазият жиддий ўзгармаган» деб таъкидлади.
Вазирликнинг ўзи бу маълумотларга изоҳ бермади, лекин Россияда ишлаб чиқарувчилар турбиналар учун зарур ваколатларга эга эканини ва энг экстремал ҳолатда Осиё мамлакатлари маҳсулотлари кўриб чиқилишини таъкидлади.
2019-2020 йиллар ҳолатига кўра, газ турбиналари ва улар учун бутловчи қисмлар соҳасида Россияга импортнинг 75 фоиздан ортиғи Россия Федерациясига қарши санкциялар режимига қўшилган мамлакатлардан келган. Мисол учун, Қўшма Штатлар ҳиссасига 2020 йилда жами кичик газ турбиналари импортининг 22 фоизи (5 МВтдан кам) ва 5 МВтдан ортиқ турбиналар жўнатмасининг 41 фоизи тўғри келди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025