Жаҳон | 19:13 / 04.05.2020
3070
1 дақиқада ўқилади

General Electric 13 мингга яқин ходимини бўшатади

Американинг General Electric Co. (GE) концерни авиация двигателлари ишлаб чиқариш бўлинмасида 13 мингга яқин ходимини қисқартиради.

Фото: Reuters

GE ходимларига яқин ойларда авиация бўлинмасидаги штатларнинг 25 фоизини қисқартириши тўғрисида хабар қилган.

52 мингга яқин киши меҳнат қиладиган ушбу бўлинмада Boeing Co. ва Airbus SE учун двигателлар ишлаб чиқарилади. Унинг йирик харидорлари пандемия сабабли парвозлар тўхтатилгани боис ишлаб чиқаришни қисқартирди.

Компания коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини камайтириш учун харажатларни қисқартириш бўйича чораларни кенгайтирмоқда.

Март ойида ушбу бўлинманинг АҚШда ишлайдиган ходимларининг 10 фоизи бўшатилиши режалаштирилгани хабар қилинганди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид