Спорт | 17:44 / 21.04.2017
15409
2 дақиқада ўқилади

Кун фотоси. Ютуққа «Дамас» қўйилган марказий учрашув бошланиш арафасида

Ўзбекистон чемпионатнинг 7-туридан ўрин олган марказий учрашув «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиши кутилмоқда.

Учрашув бошланшига ярим соат кўпроқ вақт қолганда стадион қуйидаги кўринишда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. «Пахтакор» жамоаси мухлислар ташрифини ошириш мақсадида учрашув танаффуси пайтида стадионга чипта сотиб олиб кирган мухлислар ўртасида лотерея ўтказади. Бош соврин «Дамас» автомобили бўлиб турибди.

P.S. «Локомотив» матбуот хизмати жойлаштирган суратга эътибор қаратадиган бўлсак, «Дамас» миниш илинжидаги мухлислар деярли йўқ эканлигини кўришимиз мумкин. Ўйинни томоша қилишга-ку битта «Дамас»га сиғадиган мухлисдан ортиқ томошабинни кутиш қийин бўлса керак. Иш вақти ҳали тугаман пайтда бошланадиган учрашувга томошабин киришини кутишнинг ўзи мантиқсизлик. «Дамас» муборак, ҳурматли ўйинга кириши кутилаётган мухлис!

Мавзуга оид