Спорт | 21:18 / 09.04.2026
3897
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб, Суперлигада пешқадам бўлиб олди

Тошкентликлар шу вақтгача мағлубиятсиз келаётган Фарғона клубини тўхтатишга эришди.

Фото: FC Pakhtakor

Суперлигада нафақат 6-турнинг, балки чемпионатнинг муҳим ўйинларидан бири ўтказилди.

«Нефтчи» 9 апрель куни Фарғонада «Пахтакор»ни қабул қилди. Норасмий равишда «Ўзбек класикоси» деб номланадиган баҳс қизғин курашларга бой бўлди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа фаол ўйнади. Аммо фақат «Пахтакор» ўз имкониятидан унумли фойдаланди. 22-дақиқада Достон Ҳамдамов рақиб жарима майдони ичида чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда «Нефтчи» катта устунликка эга бўлди, бироқ бош мураббий Камолиддин Тожиев шогирдлари ўзига керакли натижани ушлаб қолишга эришди.

Бу ғалабадан кейин «Пахтакор» очколар (15) сони бўйича «Нефтчи»га етиб олди. Аммо ўзаро ўйиндаги натижага кўра, жадвалнинг юқори поғонасига кўтарилди.

Бош мураббий Исломбек Исмоилов қўл остидаги «Нефтчи» мавсумда биринчи марта очко йўқотди.

Суперлига, 6-тур
9 апрель, Фарғона, «Истиқлол» стадиони
НЕФТЧИ – ПАХТАКОР 0:1

Гол: Достонбек Ҳамдамов (22)
Бош ҳакам: Илгиз Танташев.
Нефтчи: Ботирали Эргашев, Боян Цигер, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Аброр Исмоилов (Зоран Марушич 73), Жамшид Искандеров (Асилбек Жумаев 73), Стипе Перица, Анвар Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Алишер Одилов (Хуршид Ғиёсов 73), Йован Жокич, Ратиньо (Владимир Йовович 62).
Пахтакор: Санжар Қувватов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов, Акмал Мозговой, Рустам Турдимуродов (Пётр Пажишек 74), Достонбек Ҳамдамов (Башар Ресан 46), Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев (Шаҳзод Азмиддинов 78), Шерзод Насруллаев, Фламарион (Ҳожимат Эркинов 90), Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов (2), Ратиньо (7), Рустам Турдимуродов (60), Санжар Қувватов (78), Владимир Йовович (83)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид