Ўзбекистон | 13:49 / 22.04.2017
7016
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти катта маслаҳатчиси ва махсус вакили билан учрашди

2017 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси таркибида амалий ташриф билан келган Афғонистон Президентининг инфратузилма, кадрлар ресурси ва технологиялар бўйича Катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ҳамда Президентнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг 2017 йил 23-24 январь кунлари Кобул шаҳрига ташрифи ва Афғонистон раҳбарияти билан олиб борган музокаралари доирасида эришилган келишувларни ижро этиш жараёни батафсил муҳокама қилинди.

Хусусан, 2017 йилда мамлакатларимиз ўртасида кенг миқёсли ҳамкорликни янада ривожлантириш режаси (“Йўл харитаси”)ни амалга ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича фикр алмашилди.

Музокараларда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Мавзуга оид