Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея АҚШ билан янги ҳарбий машғулотларни муҳокама қилмоқда
Фото:Flickr / U.S. Navy/ Z.A. Landers
Жанубий Корея мудофаа вазирлиги АҚШ билан Американинг минтақада бўлиб турган авиаташувчиси "Карл Винсон" (Carl Vinson) иштирокида ўз ҳарбий кемаларининг машғулотини ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда. Машғулотлар КХДР атрофидаги вазиятнинг таранглашгани сабабли ўтказилади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Маълумотларга кўра, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили "айни вақтда музокаралар олиб борилаётганини айтган".
Аввалроқ, Тинч океанининг ғарбий қисмида Америка авиаташувчиси Япония ҳарбий-денгиз кучлари кемалари билан ҳамкорликда машғулотларни ўтказаётгани хабар қилинган эди. Улар КХДРнинг янги ядровий ҳамда ракета синовлари эҳтимолига нисбатан шундай тайёргарлик кўрмоқда.
Шу билан бирга, Корея мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДРнинг эҳтимолий ядровий синовига қарши шай ҳолатда турибди.
Мавзуга оид
21:22
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
21:10
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
20:59
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
18:29