Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
69 йил бирга яшаган эр-хотин 40 дақиқалик фарқ билан ҳаётдан кўз юмишди
Американинг Чикаго шаҳри яқинида яшовчи эр-хотин Ваткинлар 40 дақиқалик фарқ билан ҳаётдан кўз юмишди. Улар биргаликда 69 йил умр кечиришганди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Тереза Ваткин шанба куни маҳаллий вақт билан соат 00.10да вафот этган бўлса, унинг эри Исаак Ваткин 40 дақиқадан сўнг оламдан кўз юмди. Уларнинг қизи Клера Гесклиннинг айтишича, отаси қариндошлари у ва рафиқасининг қўлларини бир-биридан узишгач, нафас олишдан тўхтаган. Оиланинг ўғил фарзанди Лео эса отаси рафиқасидан “ҳеч қачон ҳеч нимани алоҳида қилишни истамаганини” айтиб ўтди.
Тереза ва Исаак Ваткинларнинг дафн маросими душанба куни бўлиб ўтди. Маросимда гапирган Клера, “уларнинг муҳаббати шу даражада кучли бўлганки, ҳаттоки бир-бирларисиз ҳаёт кечира олишмаганини” таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
15:20 / 03.02.2026
Ижтимоий реестрдаги оилалар учун индивидуал режа ишлаб чиқилади
14:44 / 03.02.2026
Камбағаллик чегарасидаги оилалар алоҳида тоифага ажратилади
08:04 / 23.01.2026
“Давлат таъминотидаги оила”лар учун янги ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
08:27 / 03.01.2026