Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Туркиянинг курдларга берган зарбаларига муносабат билдирди
Фото:AP Photo / Charles Dharapak, File
Туркия Сурия ва Ироқдаги курд ҳарбий тузилмаларига зарба бериши ҳақида Вашингтонни уларни амалга оширишга бор-йўғи 1 соатдан камроқ вақт қолганда огоҳлантирган, деб айтди ИШИДга қарши коалиция вакили, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги Жон Дорриан.
Туркия қуролли кучлари бош штаби 25 апрелда Сурия шимолидаги курд мудофаа кучлари ва Ироқда Курдистон ишчи партияси позицияларига авиазарбалар бериш вақтида 70 га яқин курд жангчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.
"Туркия бизга берган вақт номақбул бўлди ва етарли бўлмади", деб айтди Дорриан брифингда ва Туркия ўз ҳаракатлари ҳақида коалиция бўйича иттифоқдошларини "огоҳлантиргани, бироқ уларни мувофиқлаштирмаганини" қўшимча қилди.
Доррианнинг айтишича, америкалик ҳарбийлар зарба берилган ҳудуддан бор-йўғи "6 миль узоқроқда" бўлганлар. "Бу операцияни ўтказишнинг хавфсиз усули бўлмаган", деб қўшимча қилди ҳарбий.
Шу билан бирга Дорриан курд тузилмалари авиазарбалар оқибатида қандай йўқотишларга учраганини айтишдан бош тортди ва фақатгина улар бўлганини тасдиқлади.
Мавзуга оид
18:05 / 15.04.2026
Туркиядаги мактабда отишма рўй берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
14:29 / 14.04.2026
Туркиядаги лицейда отишма рўй берди
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
22:58 / 12.04.2026