Жаҳон | 17:15 / 28.04.2017
3882
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага 21 миллион долларлик ҳарбий радиоалоқа ускуналарини етказиб берди

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, АҚШ украиналик чегарачиларга 21 миллион долларлик ҳарбий радиоалоқа ускуналарини етказиб берди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар тарқатди.

«Бугун чегарачиларга замонавий юқори самарали техникани топшириш маросимида иштирок этаётганимдан хурсандман, биз уларни Қўшма Штатлардаги шерикларимиздан олдик. Бу ҳарбий радиоалоқа воситалари Harris компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, умумий қиймати 21 миллион доллардан кўпроқни ташкил этади», - деган Порошенко.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид