Жаҳон | 21:16 / 28.04.2017
12931
2 дақиқада ўқилади

Тиллерсон Шимолий Кореянинг АҚШга зарба бериш имкониятига баҳо берди

Фото: RIA

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон келажакда Шимолий Кореяда АҚШга зарба бериш имконияти пайдо бўлишини, шунинг учун Вашингтон бунга лоқайд қараб тура олмаслигини айтди.  

"Шимолий Кореянинг Сеул ва Токиога ядровий ҳужуми реалдир. Шимолий Корея АҚШга зарба бериш имкониятига эга бўлиши фақатгина вақт масаласидир. АҚШ бундай вазиятда қўлларни қовуштириб қараб тура олмайди", деб айтди Тиллерсон БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея муаммосига бағишланган йиғилишида. 

АҚШ давлат котиби Шимолий Кореяни молиявий яккалашни ва унга қарши санкциялар киритишни кучайтириш кераклигини айтди. Унинг айтишича, Шимолий Корея жорий санкциялар режимида ўзини тутишни ўзгартиради, деб ҳисоблашга асос йўқ.

"Шимолий Кореяга дипломатик ва молиявий босим Пхеньян тажовузига агар керак бўлса, ҳарбий ҳаракатлар қўллаш билан қарши туришга тайёрлик билан қўллаб-қувватланади", деб қўшимча қилди Тиллерсон. 

"Биз Шимолий Кореядаги ноқонуний фаолиятни қўллаб-қувватловчи учинчи давлат компаниялари ва шахсларига қарши ҳеч иккиланишсиз санкциялар киритамиз", деб айтди АҚШ давлат котиби. 

Тиллерсон Вашингтон Шимолий Кореядаги тузумни ўзгартиришга ёки Осиё-Тинч океани минтақасини беқарорлаштиришга интилмаётганини таъкидлаб ўтди.

Нью-Йоркда 28 апрелда ўтган учрашувда Шимолий Кореяни ядровий ва ракета дастурларидан воз кечишга мажбур қилиш муҳокама қилинди.

Мавзуга оид