08:00 / 29.04.2017
7677

Филиппинда кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди

Фото: Globallookpress.com

Филиппин соҳиллари яқинида 7,2 магнитудали зилзила юз бергандан кейин цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Цунамилардан огоҳлантириш Тинч океани маркази ўз сайтида маълум қилди.    

Зилзила маркази Глан шаҳридан жануби-ғарбга томон 42 км ва Коронадал шаҳридан жануби-шарққа томон 116 км узоқликда, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.

"Зилзиланинг дастлабки кўрсаткичлари асосида унинг марказидан 300 км радиусда цунами юз бериши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкин", деб айтилди хабарда. 

"Бу шунчалик кучли бўлдики, 10 сония давомида ер силкинаётганини эшитиш мумкин бўлди. Бу мен ҳис қилган энг кучли зилзиладир. Девор гўёки ағдарилиб тушадигандек кўринишда эди", деб айтмоқда гувоҳлардан бири Женифер Багтай.

 

Top