Меркель Саудия Арабистонига сафар уюштирмоқда
Саудия Арабистони ва Германия 30 апрелда Германия канцлери Ангела Меркелнинг қиролликка ташрифи вақтида бир нечта икки томонлама келишувларни имзолашади, деб ёзмоқда Arab News нашри.
Меркель 30 апрелда қирол Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд билан учрашади. Шунингдек, канцлернинг валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Найаф ва унинг ўринбосари Муҳаммад ибн Салмон билан учрашувлари режалаштирилган.
"Ўзаро музокараларда кўриладиган масалалардан бири 7−8 июлда Гамбургда ўтадиган G20 саммити бўлади", деб таъкидлаб ўтди Германиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Дитер Хеллер.
Меркель Саудия Арабистонидан БААга жўнайди ва 2 май куни Сочига етиб келади. Бу ерда унинг Россия президенти Владимир Путин билан музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:54 / 23.10.2024
Саудия Арабистони тежамкорликка ўтмоқда — FT
20:55 / 23.10.2024
Саудия Арабистони БРИКСга аъзолик таклифини рад этди
13:59 / 21.10.2024
Саудия шаҳзодаси Россияга бормайди. Нега?
15:56 / 08.10.2024