Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония биринчи марта ўзининг энг йирик ҳарбий кемасидан фойдаланади
Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш Денгиз кучларининг “Идзумо” вертолёт ташувчиси мамлакат хавфсизлигини таъминлаётган Америка флотини қўриқлаш бўйича ўзининг илк амалиётига йўл олди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.
Телеканал манбалари маълумотига кўра, Япония флоти таркибидаги энг катта кема 28та учар қурилмани ўзида олиб кетишга қодир ҳамда у 1 май куни Йокосука базасини тарк этди ва Филиппин қирғоқларига қараб уч ойлик “сафар”га жўнади. Йўлда вертолёт ташувчи АҚШнинг Япон денгизи томон ҳаракатланаётган Ҳарбий-денгиз кучларининг таъминоти кемаларини ҳимоя қилиш бўйича амалиётни бажаради. Улар “Идзумо” ҳамроҳлигида Сикоку оролига қадар бирга боради.
Ўтган йили Японияда ўзини-ўзи мудофаа қилиш миллий Кучлари ваколатини кенгайтириш ҳақидаги қонун кучга кирди. Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг илк бора япон ҳарбий хизматчилари дўстона мамлакатларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишлари мумкин. Шунингдек ҳужжат армияга иттифоқчиларга логистик қўллаб-қувватлов кўрсатишни ҳам назарда тутади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026