19:42 / 03.05.2017
4994

Хитойда онлайн-нашрлар фаолиятига жиддий чекловлар қўйилмоқда

Фото: AFP

Хитой ҳукумати интернет-нашрларига қўйиладиган талабларни янада қатъийлаштирди. Янги қоидаларга кўра, улар фақат давлат органлари томонидан тасдиқланган ходимларнигина ишга олиши мумкин бўлади. Янгиликлар портали журналистлари эса марказий ҳукуматда малака ошириб, аккредитациядан ўтиши шарт.

Янги қоидалар жорий йилнинг май ойидан кучга киради. Улар фақат Хитой ҳудудидаги сайтларга тегишли. Бундан ташқари, улар чоп этиш ҳуқуқига эга баъзи контент турлари чекланади. 

Бундан буён янгиликлар сайтлари "миллий ва ижтимоий манфаатлар ҳимояси йўлида хизмат қилиб, ижобий интернет маданиятини тарғиб қилиш"га маҳкум. Шунингдек фақат хавфсизлик хизмати текширувидан ўтган Хитой фуқаролари ёки маҳаллий ташкилотларгина янгиликлар сайтларининг муҳаррири ва муассиси бўлиши керак. 

Янги қонун-қоидаларга мувофиқ, янгиликлар сайтлари фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларгагина маълумот тақдим этиши мумкин бўлади. 

Таъкидлаш жоизки, Хитой сўнгги бир неча йил давомида янгиликлар нашрлари, шунингдек блог ва ижтимоий тармоқлар  фаолиятини жиддий чеклашга уринмоқда. 

Top