“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови эълон қилинди
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови эълон қилинди. Танловга 2016 йилнинг 1 июнидан 2017 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.
Материаллар танловга таҳририятлар тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари орқали жорий йилнинг 5 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим.
“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблари ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбирида топширилади.
Материаллар “Йилнинг энг фаол журналисти” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100129, Тошкент шаҳри,
Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Телефонлар: 244-64-61, 244-37-87.
www.journalist.uz
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024