Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда ҳаво ифлосланиш даражаси хавфсиз кўрсаткичдан кескин ошиб кетди
Хитой пойтахтида пайшанба куни ҳавонинг PM2.5 зарарли заррачалари билан ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан белгилаб берилган хавфсиз кўрсаткичдан 21 баробарга ошиб кетди. Бундан ХХР атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Соғлиқ учун асосий хавфни ҳажми 2,5 микрондан кичик бўлган PM2.5 заррачалари келтириб чиқаради, улар туман каби кўриниш ҳосил қилади ва инсон ўпкаларига кириб бориши ҳамда бўғилиш ва бошқа жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган хавфсиз кўрсаткич эса бир куб метрга 25 микрограммни ташкил этади.
ХХР атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотига кўра, Пекинда маҳаллий вақт билан соат 9.05 (Тошкент вақти билан 6.05)да PM2.5 зарарли зарралар концентрацияси бир куб метрга 533 мигрограммни ташкил қилган.
Аввалроқ ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши сессиясининг очилиш маросимида ҳукумат жорий йилда ҳаво ифлосланиши билан кураш бўйича қарор чоралар кўриши ва “Хитойга мусаффо осмонни қайтариши” ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
07:50 / 29.10.2025