Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Тожикистонга 200 млн доллар ажратади
Саудия Арабистони Тожикистонга янги парламент ва ҳукумат мажмуаларини барпо этиш учун 200 млн долларлик грант ажратади. Бу ҳақда Душанбедаги ҳукумат доираларига оид манбага иқтибос келтирган ҳолда ASIA-Plus нашри хабар бермоқда.
Тожикистонда янги парламент мажмуаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Душанбе ҳокимияти, Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси ўрнида қурилади. Қурилиш шунингдек бошқа бир қатор турар жой биноларига ҳам таъсир қилади. Аввалроқ парламент биноси бузиб ташланиши маълум қилинганди. Унинг эвазига "Дўсти" майдони кенгайтирилади.
Янги ҳукумат мажмуаси "Роҳат" чойхонаси ўрнида қурилади.
2017 йил январда Саудия Арабистонига Тожикистон парламенти спикери Шукуржон Зухуров ташриф буюрганди. Ўшанда Саудия Арабистони қироли ҳукумат ва парламентга Тожикистон билан барча томонлама алоқаларни ривожлантиришни тезлаштириш учун чоралар қабул қилиш топшириғини берган.
Парламент қуйи палатаси матбуот котиби Муҳаммадато Султонов Саудия Арабистони шунингдек Тожикистондаги гидроэнергетика ва тоғ-кон тармоқларини молиялаштиришга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026