Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнесга қатор лицензиялар бекор қилинади ва солиқ имтиёзлари кенгайтирилади
Президентнинг “Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Савдо-саноат палатаси унинг муҳокамасида иштирок этишни таклиф этган.
Хусусан, лойиҳада ваколатли идоралар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда жорий этиш таклиф этилган қатор механизмлар бор. Ишлаб чиқувчилар фикрича ишбилармонлик муҳити ривожига тўсқинлик қилаётган қатор ҳолатларни бекор қилиш таклиф этилган (жорий йилнинг 1 июлидан).

Бундан ташқари, лойиҳага ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлар ривожига тўсиқ бўлаётган ғовларни йўқ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури ҳам илова қилинган. Унда 6 элемент бор:
1 – тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада яхшилаш, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш;
2 – тадбиркорлик субъектларига инфратузилма ва ускуналардан фойдаланиш имконини яратиш;
3 – муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш;
4 – тадбиркорлик субъектлари учун валюта ва молиявий имкониятларни кенгайтириш;
5 – экспортчи-корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни яхшилаш;
6 – солиқ солиш тизими ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
11:13 / 17.11.2025