Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Суриядаги масжидга авиазарба берганини тан олди
Америкалик ҳарбийлар жорий йилнинг март ойида Суриядаги масжид мажмуасининг бир қисми ҳисобланган бинога қарата авиазарба берганини тан олди. CNN Пентагондаги манбаларига таяниб, шу ҳақида хабар берди.
Гап шундаки, 16 март куни Ал-Жина ҳудудидаги масжидга авиазарба берилганди. Манбага кўра, бомбардимон натижасида 42 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти тинч аҳоли экани маълум қилинган. Бироқ ўшанда Пентагонда масжиднинг ёнидаги "Ал-Қоида" жангарилари учрашуви ўтадиган бинога ҳужум қилингани айтилганди.
Телеканал суҳбатдошларининг маълум қилишича, тергов бомбардимон қилинган иншоот ҳақиқатда ибодат мақсадларида хизмат қилган бино бўлганини кўрсатган. Таъкидланишича, одатда бундай иншоотлар мактаб ва шифохоналар қаторида бомбардимон қилинмайдиган объектлар сирасига киради.
Бино ушбу рўйхатга кирганми ёки истисно бўлганми, ҳозирча аниқланмаган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026