Афғонистон-Покистон чегарасида аҳолини рўйхатга олиш сабабли ўнлаб одам ҳалок бўлди
Афғонистон-Покистон чегарасида аҳолини рўйхатга олиш вақтида жанг чиқди. Жанг оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Можаро чегаранинг Покистондаги томонидаги қишлоқлардан бирига аскарлар ҳамроҳлигида рўйхатга олувчилар гуруҳи келгани сабабли юз берган. Афғонистон томондагилар аҳолини рўйхатга олиш одамларни чегарани кесиб ўтиб, афғон блок постларига ҳужум қилишга чорлаш учун баҳона деб ҳисоблаб, ўт очган. Оқибатда 1 киши ҳалок бўлган, 18 киши яраланган.
Покистонлик ҳарбийлар бунга артиллерия ўти билан жавоб берганлар. Афғонистоннинг Кандаҳор вилояти полицияси маълумотларига кўра, жанг оқибатида 40 нафар покистонлик ҳарбий, 14 нафар афғон чегарачиси ҳамда тинч аҳолидан 23 киши ҳалок бўлган. Бироқ Покистон ўзининг йўқотишлармни тасдиқламаган. Ахборот агентлиги эса тиббий доиралардаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда 3 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранг бўлиб қолмоқда: давлатлар бир-бирларини ёндош ҳудудларда террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келишади. Варшавада ўтган НАТО саммитида Афғонистон президенти "Исломобод эълон қилинмаган уруш" олиб бораётганини айтганди. Покистон эса бунга жавобан Афғонистон айбдорларни қидирмай, ички террорчилик билан жонбозлик билан курашиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
14:34 / 06.10.2024
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
23:22 / 24.09.2024