Қўқонда 19 ёшли телефон “ишқибози” ушланди
Қўқон шаҳар ИИБга 2017 йил 23 апрель куни, Бувайда тумани Қўрғонобод қишлоғи Севинч кўчаси 33-уйда яшовчи, уй бекаси, 1992 йилда туғилган Соҳибова Заҳро Анваржон қизи ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.
У ўша куни соат 18:30 ларда, Қўқон шаҳар Навбаҳор кўчасида жойлашган “Буюк Ипак Йўли” савдо комплексида бозор қилиб юрган вақтида, номаълум шахслар, қўлидаги сумкаси, ичидаги нархи 330 АҚШ долларлик “Samsung-A 5“ русумли ва нархи 500.000 сўмлик “Samsung-Duos“ русумли уяли телефонларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилган.
ИИБ ТБ томонидан 2017 йил 23 апрель куни номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2017 йил 27 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, ушбу жиноятни Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси 50-уй 26-хонада яшовчи ёлланма ишчи, 1998-йилда туғилган Ёқубов Носир Нозим ўғли содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Мавзуга оид
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
23:02 / 13.09.2024