Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эртанги кундан дарак: Кличко инновацион ҳожатхонани тантанали равишда очиб берди
Фото: Twitter.com/@Vityzev
Киев мэри, собиқ боксчи Виталий Кличко журналистлар кўз ўнгида шаҳар марказидаги автоматик ишловчи ҳожатхонанинг ишлашини синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда ТСН телеканали.
Фойдаланувчилардан бири твиттерда ушбу ҳолат акс этган суратни чоп этиб, киноя билан "Космик кемалар коинот бўйлаб кезаётган бир пайтда, Кличко тантанали равишда ... ҳожатхонани очиб берди. Автоматик ҳожатхонани!" деб изоҳ берган.
Ғояга кўра, "техника мўъжизаси" пул йиғувчи кассирнинг иштирокисиз ишлайди – ҳожатхонага ташриф буюрувчилар бир гривналик хизмат ҳақини смарт-ҳожатхонанинг ўзида тўлайди. Бироқ ҳожатхонани ҳозирча бир шарт билангина автоматик деб айтиш мумкин: айни вақтда унинг ёнида маслаҳатчи қиз туриб, ёзилишни истовчиларга Hi-Tech ҳожатхонадан қандай фойдаланишни тушунтириб турибди.
Бундан аввал Кличко Киевдаги барча йўллар ва биноларни "Евровидение" мусиқа танловигача таъмирлашнинг уддасидан чиқиб бўлмаслигини, бироқ пойтахтда Европа намунасидаги янги чиқинди идишлари ўрнатилганини айтганди.
Мавзуга оид
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
14:24 / 13.03.2026
ЕИ “Дружба” нефт қувури атрофидаги вазиятни текширмоқчи
13:52 / 13.03.2026