Жаҳон | 23:36 / 07.05.2017
5032
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда 15 йилдан кейин тўлиқ электромобилларга ўтиш режалаштирилмоқда

Фото: Aijaz Rahi / Associated Press

Ҳиндистонда мамлакатнинг электромобилларга ўтказилиши режаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлиги мамлакат бош вазири Нарендро Моди томондан бошқарилувчи, Ҳиндистон ўзгартиришлар миллий институти ишлаб чиқаётган лойиҳанинг хомаки версияси билан танишиб чиқди. Ҳужжатда 15 йиллик режа бўлиб, унинг амалга оширилиши жорий йилдаёқ бошланиши керак. Режа 2032 йилгача оддий автомобиллардан тўлиқ воз кечишни назарда тутади.

Лойиҳада, шунингдек электромобилларни харид қилишга солиқлар ва кредит фоизларини ҳамда таксопарклар учун электр энергия учун тўловни камайтириш, углеводород ёнилғида ишловчи машиналар савдосини чеклаш ва улар сотувидан олинадиган солиқларни машиналарнинг қувватлаш станциялари тармоқларини қуришга йўналтириш таклиф қилинган.   

Режага кўра, 2018 йилда Ҳиндистонда аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи давлат фабрикаси ишга тушиши ва батареяларни айирбошлаш пунктлари очилиши керак. Режа муаллифлари электромобиллар ва оддий автомобиллар нархи 2025 йилга келиб субсидиялар, шунингдек ҳукумат томондан кўриладиган бошқа чоралар ҳисобига тенглашишини тахмин қилмоқдалар.

Мавзуга оид