Жаҳон | 21:48 / 08.05.2017
5054
1 дақиқада ўқилади

Могадишодаги портлашда 5 киши ҳалок бўлди

Фото: Twitter.com/@VOANews

Сомали пойтахти Могадишодаги портлашда 5 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Могадишо марказидаги кафе ёнида йўл четига қўйилган миналаштирилган автомобиль портлаган.

Қолган тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид