Жаҳон | 08:24 / 09.05.2017
7204
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда мамлакатдаги энг қидирилувчи террорчи йўқ қилингани тасдиқланди

Фото: © REUTERS/Bazuki Muhammad

Малайзия полицияси мамлакатда энг қидирилувчи ИШИД террорчиси Муҳаммад Ванди йўқ қилинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Star нашри хабар бермоқда.

Малайзия миллий полицияси раҳбари маълумотларига кўра, 26 ёшли теророрчи 29 апрелда Суриянинг Раққа шаҳрида дронлар томондан берилган зарбалар вақтида йўқ қилинган.

Ванди Куала-Лумпурдаги барга ҳужумни ташкиллаштиришда гумон қилинган. Барда граната портлаши оқибатида 8 киши яраланганди. Бу ИШИДнинг Малайзиядаги биринчи ва ягона ҳужуми ҳисобланади.

Таъкидланишича, Ванди 2014 йилда Сурияга рафиқаси билан келган ва ИШИДнинг дала қўмондонларидан бири ҳисобланган. У янги жангариларни ёллаш ва Малайзияда терактлар уюштиришга жавоб берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид