Спорт | 09:39 / 09.05.2017
5528
1 дақиқада ўқилади

Паралимпиячилар Венгриядаги оғир атлетика бўйича баҳсларда 2 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 4-7 май  кунлари Венгриянинг Эгер шаҳрида паралимпиянинг оғир атлетика спорт тури бўйича “Эгер 2017” жаҳон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон вакиллари ушбу жаҳон Кубогида 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритдилар. 

Жумладан, аёллар ўртасида кечган баҳсларда Рўза Қўзиева -50кг вазн тоифасида қатнашиб, дастлабки уринишидаёқ 89 кг.ни ўзига бўйсундириб кумуш медаль соҳибаси бўлди. Эркаклар ўртасида кечган баҳсда эса ҳамюртимиз Нуриддин Давлатов 97 кг. вазн тоифасида қатнашиб 187кг.ни кўтариб бронза медаль соҳиби бўлди.

Ўзбекистон вакиллари 2017 йил сентябрь ойида Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўлланмаларни қўлга киритди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид