Жамият | 18:10 / 10.05.2017
6787
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик сенатор парламент мажлисини бола билан ўтказган биринчи аёл бўлди

Фото: Reuters

Австралиялик сенатор Лариса Вейтерс мамлакат парламенти биносига эмизикли фарзанди билан келган биринчи аёл бўлди. BBC шу ҳақида маълум қилди. 

Яшиллар партияси вакили 9 май, сешанба куни овоз бериш жараёнида икки ойлик фарзанди билан иштирок этган.

Манбага кўра, Австралия қуйи палатаси ўтган йили иш вақтида парламентда болани озиқлантиришга рухсат бериб, сенатга қўшилганди, бироқ шу кунга қадар ҳеч бир палата депутати бу ҳуқуқдан фойдаланмаган эди. 

 

Мавзуга оид