Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Олий суд раиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий судида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зойид Раад ал-Ҳусайн Олий суд раиси Ш. Газиев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, шу куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М. Икромов, ички ишлар вазири А. Азизов ва бош прокурори И. Абдуллаев билан учрашди.
Музокараларда Ўзбекистон билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва айни йўналишда истиқболдаги масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилганини қайд этиб ўтишди.

Музокараларда, шунингдек, томонлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиш борасида халқаро тажрибани ўрганган ҳолда миллий қонун ҳужжатларининг роли, Ўзбекистон қонунчилик тизимига халқаро тамойилларнинг жорий этилиш ҳолати, келгусида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база, шунингдек, суд механизмларини янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратишди.
Учрашувларда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори А. Саидов ва Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ Бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси У. Лапасов иштирок этди.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026