Ҳиндистон Покистон устидан БМТ Халқаро судига шикоят қилди
Ҳиндистон БМТнинг Халқаро судига мурожаат қилди. Мамлакат Покистон ҳарбий суди томонидан жосусликда айбдор деб топилган ҳинд собиқ ҳарбийсининг қатл этилишини олдини олмоқчи.
Суд матбуот-релизида айтилишича, Ҳиндистон душанба, 8 май куни Покистонга қарши мурожаат билан чиққан, ҳамда қўшни давлатни 10 апрель куни жосусликда айбдор деб топилиб ўлим жазосига маҳкум этилган истеъфодаги ҳинд ҳарбийси Кулбушан Судхир Ядав ишида “консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясини қўпол бузишда” айблади. Ҳиндистон ўлим жазосини дарҳол бекор қилишни талаб қилмоқда, суддан Покистонга бу борада таъсир кўрсатишни сўрамоқда. Агарда бу имконсиз бўлса, Ҳиндистон Покистон суди қарорини “халқаро ҳуқуқни бузувчи сифатида ноқонуний” дея эълон қилишни ва Ядавни дарҳол озод этилишига кўмак кўрсатишни сўраган.
Халқаро суд хабарида Ҳиндистонда мурожаати туфайли қабул қилинган чоралар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, бироқ ҳинд матбуотининг хабар беришича, суд раиси Ронни Абрахам Покистон бош вазирига “судга унинг ҳинд мурожаати бўйича қабул қиладиган исталган қарорини амалга ошириш имконини берадиган тарзда ҳаракат қилиш” бўйича фармойиш юборган, бу эса, ҳинд томони маълумотларига кўра, ўлим жазоси бекор қилинишини англатади.
Покистон армияси 10 апрель куни ҳарбий трибунал истеъфодаги ҳинд ҳарбийси Кулбушан Судхир Ядавни жосусликда айблаб ўлим жазосига маҳкум этгани ҳақида хабар берди. Исломободнинг маълум қилишича, Ядав Ҳиндистон ташқи разведкасига ишлаган, Нью-Деҳли эса Ядав ҳарбий-денгиз кучлари сафидан кетгач Ҳиндистон ҳукуматига ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини иддао қилган.
Покистон ТИВда аниқлик киритилишича, Ядавда ҳукм эълон қилинганидан 60 куни ўтиб уни аппелацияга бериш имкони бор, шундан сўнг ҳам унда Покистон президенти ва армия қўмондонидан афв этишни сўраш имконияти қолади.
Мавзуга оид
15:10
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
09:40
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
17:36 / 01.11.2024