Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремлда Лавров ва Трамп музокаралари мавзуси айтилди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилдики, ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ президенти Доналд Трамп учрашуви икки мамлакат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотининг давоми бўлади.
Песковнинг сўзларига кўра, учрашувда терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинади.
Песков Кремлда Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасида учрашув ўтказиш бўйича режа бор ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.
«Ҳозирча аниқ келишув йўқ. Тахминлар кўп, биз бу ҳақда юз марта, беш юз марта айтганмиз», — деган Песков.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Лавров уч кунлик ташриф билан АҚШда қолмоқда. У шу ташриф доирасида АҚШ президенти ҳузурида бўлади.
Лавров 10 май куни, шунингдек, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан ҳам музокара ўтказади ва шундан кейин Аляскага Арктика кенгаши давлатлари вазирлик учрашувида иштирок этиш учун жўнайди.
Мавзуга оид
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
20:20 / 15.07.2026
Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилди
18:51 / 15.07.2026
Трамп жинсий зўравонлик ва туҳмат иши бўйича 5 миллион доллар тўлади
22:08 / 14.07.2026