Тошкент вилоятида қулфбузар ушланди
Инсон фаровон турмушга фақат ҳалол меҳнат билан эришиш мумкинлигини яхши билади. Аммо мустақил ҳаётга эндигина қадам қўйган айрим ёшлар буни ўз вақтида тушуниб етмасликлари ачинарли.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 19 апрель кунидан 21 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида Бўстонлиқ туманида жойлашган “Лайло” аёллар гўзаллик салонига, номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, ушбу салондан 1993 йилда туғилган Нодира Маҳмудовага (исмлари ўзгартирилган) тегишли умумий нархи тахминан 1 500 000 сўм бўлган 1 дона “Персонал” номли аёллар соч бўёғи, 1 дона аёллар сочини жингалак ҳолатга келтириш учун мўлжалланган плойкаси, 2 дона соч дазмоллари, 1 дона фени ва турли хилдаги аёллар парфюмериясини ўғирлаб кетади.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Яшнар Холмуродов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Шунингдек, 22 апрель куни соат 00.30 ларда Фарғона вилоятида яшовчи 1995 йилда туғилган Жаббор Алимов ўзига тегишли «Дамас» русумли автоуловида Оҳангарон туманида номаълум шахсни йўловчи сифатида олади, шу туманда жойлашган “Ганга” кафеси олдига олиб бориб тушириб қолдирганидан сўнг автоулови салонида бўлган нархи 1.100.000 сўм бўлган “Артел-Сантинел-Х” русумли уяли алоқа телефонини ушбу номаълум шахс ўғирлаб олиб кетганлигини маълум бўлади. Жаббор Алимов дарҳол ички ишлар органларига хабар беради.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ахмад Собиров содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Зангиота туманида, хусусий меҳнат тури билан шуғулланувчи 1985 йилда туғилган Азамат Шариев жорий йилнинг 6 апрель куни соат 11.00 дан 12.00 гача бўлган вақт оралиғида уйига кетаётган вақтида номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, киссавурлик йўли билан чўнтагидан нархи тахминан 900.000 сўм бўлган «Самсунг J5» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетади. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб жиноятчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилади.
Ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Асрор Бўриев содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Мавзуга оид
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
12:30 / 24.10.2024