Ўзбекистон | 13:44 / 10.05.2017
4831
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек компаниялари ўз маҳсулотларини Латвияга экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилади

Фото: Baltnews

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф билан боради. Бу ҳақда UzDaily хабар берди. Ташриф доирасида Рига шаҳрида бизнес-семинар ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади.

Мазкур кўргазмада озиқ-овқат, тўқимачилик, виночилик, тери-пойабзал, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари тақдим этилади.

Кўргазма давомида Ўзбекистон компанияларига ўз маҳсулотларини латвиялик харидорларга намойиш этиш, мазкур мамлакатдаги улгуржи ва савдо компаниялари билан алоқалар ўрнатиш, шунингдек, Латвия ва Болтиқбўйи давлатларига маҳсулотлар етказиш шартларини ва экспорт шартномалари тузиш масаласини муҳокама қилиш имконияти яратилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид