Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ОАВ: Йирик хакерлик ҳужумлари Россия ҳукумати билан боғлиқ
Британиянинг The Telegraph нашри маълум қилишича, куни кеча юз берган кенг кўламли хакерлик ҳужумлари Россия ҳукумати билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳодисага Shadow Brokers гуруҳининг АҚШ президенти Дональд Трампга яқинда қилган огоҳлантиришлари ҳам алоқадор бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳолат Трамп Суриядаги ракета зарбаларини маъқуллаганидан сўнг юз берди.
«Тахминларга кўра, бу Shadow Brokers’нинг Россия ҳукуматига алоқаси борлигини кўрсатади», - дея хабар қилган газета.
Аввалроқ бутун дунё бўйлаб турли ташкилотлар серверларига ҳужум қилган хакерлар АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг модификацияланган дастуридан фойдалангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026