11:01 / 13.05.2017
16279

Иньеста «Реал»нинг ЧЛ финалига чиққани ва кимни футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблаши ҳақида гапирди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг фикрича, Мадриднинг «Реал» жамоаси ЕЧЛ финалига ҳақли равишда йўл олди. Зинедин Зидан шогирдлари турнирнинг ярим финалида «Атлетико» устидан зафар қучишди. Испания терма жамоаси футболчиси Туриннинг «Ювентус» клубига нисбатан ҳам худди шундай фикрни билдирган.

«Реал» ва «Ювентус» ЕЧЛ финалига ҳақли равишда чиқишди. Бироқ, ўзинг финал иштирокчиси бўлмасанг, қизиқишни йўқотасан», - дея Иньестанинг сўзларини келтиради Marca.

Иньеста дунё футболи тарихида кимни энг яхши футболчи, деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди. У бу ном Лионель Мессига тегишли эканини айтган.

«Реал» ва «Ювентус» ўртасидаги ЕЧЛ финал учрашуви Кардиффда 3 июнь куни бўлиб ўтади.

Top