Ямандаги вабо эпидемияси 115 кишини ҳаётдан олиб кетди
Ямандаги вабо эпидемияси апрель ойи охиридан буён 115 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди. Бу ҳақида Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) хабарига асосланиб, FrancePress маълум қилди.
Пайшанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) касаллик Ямандаги 51 кишини ҳаётдан олиб кетгани ҳақида хабар берган эди.
ХҚХҚ вакили Доминик Стиллхарт мамлакат ҳукумати 14 губернаторликда 8,5 минг касалланиш ҳолати қайд этгани ҳақида маълум қилди. Сўнгги ҳафтада вабо билан касалланганлар сони уч баробардан ортиққа кўпайди.
Стиллхартнинг сўзларига кўра, Яман шифохоналари тўлиб кетганидан шифокорлар беморларнинг барчасига вақт ажратишнинг уддасидан чиқа олмаяпти.
Яман ҳукумати мазкур касалликнинг авж олгани ҳақида биринчи марта 2016 йилнинг октябрида хабар берганди. ЖССТ маълумотларига кўра, касалликни юқтириш хавфи юқори бўлган ҳудудларда 7,6 миллион киши истиқомат қилади.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
10:10 / 26.11.2024
Россия Украинадаги урушга яманликларни ёлламоқда — The Financial Times
19:21 / 24.11.2024