Эммануэль Макрон расман Франция президенти лавозимига киришди
Франция президентлик сайловларининг иккинчи босқичида сайланган Эммануэль Макрон расман ўз лавозимига киришди.
Франсуа Олланднинг Макронга ҳукуматни топшириш маросими якшанба куни эрталаб Елисей саройида бўлиб ўтди. Режадан икки карра узоқроқ вақт давом этган музокаралардан сўнг Олланд давлат раҳбари қароргоҳини тарк этди.
Қароргоҳнинг янги соҳиби тантанали маросимларда қатнашиш учун қолди. Франция Конституцион кенгаши раҳбари Лоран Фабиус 7 май куни овоз бериш жараёнининг якуний натижаларини эълон қилганидан сўнг Макрон расман мамлакат президенти бўлди.
Елисей саройидаги инаугурация маросимида янги сайланган президент ўзининг сайлов олди мажбуриятларининг бирортасидан чекинмаслигини таъкидлади.
"Биз тарихимиздаги энг яхши саҳифаларни битиш учун бирлашишимиз керак. Дунё ҳар қачонгидан кўпроқ Францияга муҳтож. Менга ҳар бирингизнинг қўллаб-қувватлашингиз керак бўлади", - дейди Макрон.
"Биз французларга ўзига бўлган ишончни қайтаришимиз керак", - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
15:10 / 23.10.2024
Франция ўзининг Мартиника колониясида комендантлик соатини яна узайтирди
19:00 / 19.10.2024
Франция Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни қўллаб-қувватлайди
10:40 / 19.10.2024