Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ мудофаа вазирлиги КХДР ракетаси Россия чегарасидан қанча узоқликда қулаганини айтиб ўтди
Россиянинг ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизими КХДР томонидан учирилган ракетани токи у Россия чегарасидан 500 км узоқликда қулаб тушгунга қадар кузатиб турган, дея хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги
Якшанба куни маҳаллий вақт билан 5:28 да (Москва вақти билан шанба куни соат 23:28 да) Шимолий Корея ўзининг ғарбий соҳилидаги Пёнган-пукто провинцияси Кусон туманидан ракета учирган. Ракета 30 дақиқа парвоз қилган унинг парвози масофаси 800 километрни ташкил этган.
АҚШ маъмурияти баёнотида айтилишича, ракетада АҚШ чегаралари яқинида “Япониядан кўра Россияга яқинроқ ҳудуд”да қулаган. Пентагоннинг маълумотларига кўра, гап қитъалараро баллистик ракетаси парвози ҳақида бормаяпти.
“Баллистик ракета ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизими томонидан парвозининг 23 дақиқаси мобайнида токи у Япон денгизининг марказий қисми, Россия чегараларидан 500 км нарида қулаганга қадар кузатилиб турилди”, — дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Бу ракета учирилиши Россия учун ҳеч қандай хавф туғдирмаган, дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
Идоранинг маълумотларига кўра, парвоз траекторияси Россия чегаралари йўналишида давом этган бўлса-да, сезиларли узоқликда давом этган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026