Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ММА бўйича жаҳон чемпиони Россияда ИШИДга ёллаш иши бўйича қидирувга берилди
Россияда қозоғистонлик таниқли жангчи, ММА ва тай бокси бўйича икки карра жаҳон чемпиони Салоҳиддин Аюпов қидирувга берилди. Махсус хизматлар 43 ёшли машҳур жангчини Россиядан бўлган спортчиларни йиғинлар ва жаҳон чемпионатлари вақтида ИШИД террорчилик гуруҳига жалб этишда гумон қилмоқда, деб хабар берди Mash портали. Қидирувга бериш ҳақидаги ташаббус РФнинг Красноярск ўлкаси махсус хизматлари томонидан чиққан, у бу ерга бир неча йил муқаддам мусобақада иштирок этиш учун келган. Ўз навбатида, Салоҳиддин Аюпов айбсизлиги ҳақида маълум қилди.
— Мен ҳақиқатдан ҳам уч йил аввал Красноярскда мусобақаларда бўлганман, бироқ бундай нарсаларга алоқам йўқ. Ҳозирда Қозоғистонда яшаяпман ва умид қиламанки, буларнинг бари хато. Менинг экстремистларга ҳеч қандай алоқам йўқ, — дея маълум қилди Салоҳиддин Аюпов.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Аюпов MMA’нинг яна бир таниқли жангчиси Фёдор Емельяненко билан МДҲ ҳудудидаги жангларнинг асосий ташкилотчиси саналади.
Мавзуга оид
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026
Украина Бошқирдистон ва Кубандаги нефт объектларини нишонга олди
09:10 / 15.07.2026