Жаҳон | 10:27 / 15.05.2017
7542
2 дақиқада ўқилади

Пентагон собиқ раҳбари: Трамп даврида АҚШ ва Россия муносабатлари кескинлашди

Фото: Роберт Гейтс

АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Роберт Гейтс CBS News телеканалига берган интервюсида АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларга доир фикрларини билдирган. Унинг баёнот беришича, Дональд Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг, Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. 

"Ўйлашимча, одамларни ҳайрон қолдирган нарсалардан бири шу бўлдики, сайловлардан кейин Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди", — деган  Гейтс. Унинг қайд этишича, Трамп Россияга "ҳеч қандай ён босишлар қилаётгани йўқ". Гейтс, шунингдек, Оқ уйнинг Хитой ва Россияга нисбатан муносабатлари ўртасида фарқ борлигини таъкидлаган. 

Гейтс АҚШ маъмуриятининг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашувини изоҳлар экан, совет ташқи ишлар вазирлари ҳам бир вақтлар келиб тургани ҳисобга олинса, бу учрашув "унчалик ҳам катта иш эмас", деган фикрни билдирди. Гейтсга кўра, "сиёсат ва амалиёт" муҳим ҳисобланади, америкаликлар бу йўналишда "анча жиддий кайфиятда".

Мавзуга оид