Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро конгресс бошланди
15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида "Ўзбекистоннинг маданий мероси - халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл" мавзуида халқаро илмий-маданий конгресс бўлиб ўтмоқда.
Конгрессда дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатидан 140 нафар хорижий экспертлар, дипломатлар, олимлар, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишмоқда. Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг 50дан ортиқ илм-фан намояндалари ҳамда миллий ва хорижлик ОАВ ходимлари қатнашмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистон маданий-тарихий меросини ўрганиш, асраб-авайлашдир.
Конгресснинг биринчи куни ЭОАВМА медиа-залида бўлиб ўтди. Тадбирда "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпларида" лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Эдвард Ртвеладзе лойиҳанинг илмий мазмуни ҳақида сўзлаб берди.




Тадбир давомида хорижлик меҳмонлар Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ва дунёнинг турли мамлакатлари музейларида сақланаётган моддий ва бадиий маданиятнинг ноёб объектларига бағишланган маърузалар билан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонлар орасида дунёнинг 18 мамлакатидан 14 профессор, 23 фан доктори, 13 фан номзодлари ҳам бор.
Мавзуга оид
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026