Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўғаннинг соқчилари Вашингтондаги намойишчилар билан муштлашиб кетишди (видео)
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг соқчилари давлат раҳбарининг Вашингтонга қилган ташрифи чоғида намойишчилар билан муштлашиб кетишди. The Guardian шу ҳақида хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, Эрдўған Вашингтонга АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун ташриф буюрган. Бир неча ўн фуқаро турк раҳбари ташрифига норозилик билдириб, акция ташкиллаштирган.
Намойишчилар Эрдўғаннинг соқчилари билан уришиб кетишди, жанжал муштлашувгача бориб етди.
Муштлашув натижасида камида 9 киши жабрланди, 2 нафари қўлга олинди.
Мавзуга оид
11:25 / 16.03.2026
Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
13:01 / 07.03.2026
АҚШ ва Венесуэла дипломатик муносабатларни тикламоқда
00:04 / 15.02.2026