Ҳонгконгдаги ер майдони мисли кўрилмаган рекорд нархга сотилди
Ҳонгконгда ҳукумат ўтказган аукционда дунёдаги энг қиммат ер майдони 3 млрд долларга сотилди. Бу ҳақда 17 май куни South China Morning Post нашри хабар берди.
Ҳонгконгнинг қоқ марказида жойлашган майдонни дунёнинг энг бадавлат одамларидан бири Ли Шаукига тегишли бўлган Henderson Land Development компанияси харид қилди. Ер майдонини қўлга киритиш учун яна 8 та компания кураш олиб борди. Улар орасида Хитой вакиллари ҳам бўлган.
Henderson Land Development ернинг ҳар бир квадрат футига (0,09 квадрат метр) 6460 доллардан ҳақ тўлаган. Шу тариқа ернинг якуний нархи 3 млрд долларни ташкил қилди. Ер уни экспертлар баҳолаётгандан 200 млн долларга қимматроққа сотилди.
Майдонда ҳозирда 5 қаватли автотураргоҳ жойлашган. Компания бу иншоотни 2022 йилгача бузиб, унинг ўрнига офис биносини барпо этмоқчи.
Ушбу рекорд нарх ён-атрофдаги кўчмас мулк нархига ҳам таъсир қилиб, унинг қийматини 11 фоизга кўтариб юборган.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024