Венесуэла президенти иқтисодиётдаги фавқулодда ҳолатни 7-марта узайтирди
Венесуэла ҳукумати мамлакат иқтисодиётидаги фавқулодда ҳолат тартибини 13 майдан эътиборан яна 60 кун муддатга узайтирди. Бу ҳақда президент Николас Мадуронинг Gaceta Oficial газетасида чоп этилган фармонида сўз юритилган.
Шу билан 2016 йил январидан иқтисодиётда жорий қилинган фавқулодда ҳолатнинг еттинчи маротаба узайтирилишидир. Ушбу инструмент президентга Венесуэла аҳолисининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакатдаги тартибни сақлаш учун зарурий чоралар кўриш имконини беради. Ҳужжат, шунингдек, зарурат бўлиб қолганда мамлакат фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини вақтинча чеклашни назарда тутади.
Иқтисодиётдаги фавқулодда ҳолат апрел ойи бошидан бери оммавий норозиликлар давом этаётган бир вақтда узайтирилди. Норозилик намойишлари Олий суднинг мухолифатдаги Миллий ассамблея ваколатларини жиддий чеклаш хусусидаги қароридан сўнг бошланиб кетди. Суд, кейинчалик, ўз қарорини бекор қилди, аммо мухолифат тарафдорлари суднинг барча аъзолари истеъфога чиқишини ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни талаб қилишмоқда. Намойишлар бошланганидан буён камида 43 нафар киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024