Жаҳон | 08:43 / 18.05.2017
4042
1 дақиқада ўқилади

Колумбиядаги курорт шаҳрида 3 та портлаш юз бериши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото:La Patria Editorial / Migue Barba

Колумбиядаги Картахена курорт шаҳрида камида 3 та портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Noticias портали. Барча портлашлар кемалар қуриладиган верфда юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 22 киши жароҳат олган. Ҳукумат воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Ҳозирча бу теракт бўлгани ёки кемасозлик заводида юз берган авария оқибати эканлиги номаълумлигича қолмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид