Жаҳон | 10:03 / 19.05.2017
6979
1 дақиқада ўқилади

Швеция мудофаа вазири: «Россия тажовузкорлигига мисол - Украинадаги вазият»

Фото:24tv.ua

Швеция мудофаа вазири Петер Хультквист Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан учрашув давомида Россияни Европа хавфсизлиги учун асосий чақириқ, деб атади.

«Бугун биз умумий чақириқлар ҳақида гаплашамиз. Менимча, Россия – бу энг катта чақириқ. Россия хавфсизликнинг европача моделига чақириқ ташлади. У Шимолий Европа ва ундан ташқарида беқарорлаштирувчи таъсирга эга», - дея Хультквистнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг фикрича, «Россия тажовузкорлигига» мисол қилиб Украинадаги вазиятни келтирса бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид