Жаҳон | 08:26 / 20.05.2017
6091
1 дақиқада ўқилади
Яманда вабодан касалланган одамлар сони 23 мингдан ошиб кетди
Яманда охирги 3 ҳафта давомида вабодан 242 киши вафот этгани, 23 мингдан кўпроқ киши касаллангани қайд қилинди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида маълум қилинди.
ЖССТ кейинги 6 ҳафта ичида вабодан касалланганлар сони 200-300 мингга етиши мумкинлигини айтмоқда.
"Бундай рақамлар билан одамлар ҳаёти билан тўланадиган ҳақ жуда, жуда юқори бўлади", деб айтди ЖССТнинг Ямандаги вакили Невио Загария.
Ташкилотда Ямандаги ушбу эпидемия ўз кўлами бўйича "мисли кўрилмаган даражада" эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
15:54 / 07.09.2024
Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичи 71 фоизга ошди – ЖССТ
07:51 / 29.07.2024
Франция ИИВ раҳбарига вабо излари бўлган посилка юборилди
12:37 / 27.07.2024